62 ko'rilgan
Қонуний қайд этилмаган никоҳнинг оқибатлари

1)Ўртада фақат шаръий никоҳ бўлганда хотин мулкий даъво қила олмайди

Биласизки, Оила кодексимизга мувофиқ, эр-хотин қонуний никоҳ давомида ҳар қандай мол-мулк орттирса, бу уларнинг ўртасидаги умумий мулк ҳисобланади (истиснолар мавжуд). Шунда никоҳдан ажрашганда, ҳаттоки ажрашмай туриб ҳам хотин бу мулклардан ўз улушини талаб қилиши мумкин. Лекин бу қоида фақат никоҳ қонуний тартибда тузилганидагина  амал қилади.

Оила кодексининг 13-моддаси иккинчи қисмида шундай дейилган: “диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас”.  Яъни шаръий никоҳда бўлганда никоҳ қонуний ҳисобланмайди. Шунинг учун эр-хотининг мулкий ҳуқуқларига доир қоидалар ҳам бунга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундан келиб чиқадики, қонуний қайд этилмаган никоҳда хотин на сотиб олинган уйдан улуш талаб қила олади, на меросхўр бўла олади.

2)ноқонуний никоҳда бўлганда ҳам аёл (эркак) уй-жойга киритиб қўйилиши мумкин

Уй-жой кодексининг 32-моддасида бир қоида бор. Унга кўра, уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақлидирлар.

Мисол учун эрнинг номида уйи бор. У ноқонуний никоҳдаги аёли билан бу уйда 4 йилдан бери доимий яшаб келади. Уйда яшаб туриши учун аёл билан ҳеч қандай шартнома тузилмаган. Шунда бу аёл ёқмай қолиб, эр уни уйидан чиқариб юборишга ҳаққи йўқ. Аёл бундай вазиятда уйга киритиб қўйишни сўраб судга мурожаат қилиши мумкин. Чунки аёл бу эркак билан мазкур уйда доимий яшаб келган. Шу туфайли унда мулкдор, яъни эр билан ушбу уйда яшаш ҳуқуқи вужудга келгаn
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 17 Yan da maqola yozgan. | 62 ko'rilgan