143 ko'rilgan
Мактаб ўзининг шахсий газетасини очиш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4310-савол:

Ассалому алайкум,бизлар мактабнинг ёш ижодкор у‌кувчиларини шеьрлари,хикоялари ва хоказо ишларини мактаб у‌кувчиларига таништириш хамда Ота оналарга мактабда ва умуман тизимда амалга оширилаётган ишлар ту‌грисида маьлумот бериш, шунингдек у‌кувчиларни одоб ахлокини яхшилаш максадида "ёш ижодкор" (хомаки номи) газетасини чикаришни режалаштираяпмиз. Мана шу ишни конуний амалга ошириш учун кандай хужжатлар тайёрлашимиз керак ва кимга мурожаат килишимиз кераклиги ту‌грисида маьлумот беришингизни су‌раймиз.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

“Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонуннинг 8-моддасига кўра Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари оммавий ахборот воситаларини таъсис этиш ҳуқуқига эгадирлар.

Юқоридаги Қонуннинг 19-моддасига биноан, Оммавий ахборот воситаси рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

❗️Бироқ, қонуннинг 21-моддасига кўра, корхона, муассаса, ташкилотнинг (шу жумладан ўқув ва илмий муассасанинг) ўз эҳтиёжларини қондириш учун адади юзтагача нусхада чоп этиладиган даврий босма нашрлар рўйхатдан ўтказилиши талаб этилмайди.

➡️ Энди эса газетани чоп этиш масаласига тўхталсак. “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун(ЎРҚ 731)нинг 5-моддасига мувофиқ, Ноширлик фаолияти субектлари ўз фаолиятида, шу жумладан мавзуни, ихтисослашувини, ишлаб чиқариш кооперациясини аниқлашда, муаллифларни танлашда, ададни, ноширлик маҳсулотининг нархларини белгилашда, ўзаро алоқаларнинг, ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар, шунингдек бошқа ташкилотлар билан алоқаларнинг шаклларини белгилашда мустақилдир. Ноширлик фаолияти хабардор қилиш орқали амалга оширилади.

☝️Юқоридаги қонуннинг 19-моддасига кўра республика аҳамиятига эга бўлган нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, шунингдек ташкилотлар, таълим ва илмий муассасалар томонидан ўз фаолияти учун зарур бўлган, оммавий равишда тарқатиш ёки қўлёзма ҳуқуқи асосида кўпайтириш учун мўлжалланмаган материалларни нашр этишда хабардор қилиш талаб этилмайди.

✅ Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Сиз мактабингизнинг эҳтиёжлари (фойда кўриш билан боғлиқ бўлмаган) учун Газета ташкил этиб, уни мактабингизда тарқатишингиз мумкин ва рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 07 Yan da maqola yozgan. | 143 ko'rilgan