103 ko'rilgan
Ҳайфсан олган ходим устама ололмайдими?

@Yurist_Xizmati 4211-савол:

Salom men maktabda informatika darsidan dars beraman. Xalqaro sertifikatiga egaman va shu sababli 50 foiz ustama olaman. Savolim shuki kundalilcomda 4 soat dars baholanmay qolgan  4 soat dars 4 kunda yani bir kunda emas. Endi shu 4 soat dars baholanmagani uchun men intizomiy chora yani xaifisant berilsa  mening 50 foiz ustama olishimga tasir qilami? Sertifikati sababli oladigan 50 foiz ustamamga tasiri bormi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Халқ таълими вазирининг 2022 йил 24 июндаги 205-сон буйруғи 1-иловаси билан тасдиқланган кўрсатмаларнинг 11-бандига мувофиқ “Кундалик” электрон синф журналига ўз вақтида белгиларнинг қўйилмаслиги ўқитувчи дарс ўтмаганлигини билдиради ва ушбу дарс учун иш ҳақи тўланмайди.

Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 2-бандига кўра Халқ таълими тизими ходимлари меҳнатининг иш ҳақи базавий тариф ставкасини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонунчиликда ва ушбу Низомда назарда тутилган устамалар ва қўшимча тўловларни ўз ичига олади.

‍♂ Демак, сизга кундалик.cом платформасига баҳо қўймаганингиз учун иш ҳақи тўланмаса, шу 4 кунлик иш ҳақи ичида устамалар ҳам бўлади.

❗️Бироқ сизга берилган ҳайфсан устамага таъсир кўрсатмайди. Шундан сўнг тегишли тартибда унга нисбатан интизомий таъсир чораси кўриш бошланади.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 312-моддасига мувофиқ ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:

1) ҳайфсан;

2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима.

3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (100-модда иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари).

Қаранг! Кодекснинг 299-моддасига мувофиқ интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар ҳам (байрамлар, шу жумладан касб байрамлари, юбилейлар муносабати билан ва ҳоказолар) қўлланилмайди.

✅ Шундай экан, сизга ҳайфсан берилса, ҳайфсан амалда бўлган вақтда устама олишингиз мумкин.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 11 Noy, 23 da maqola yozgan. | 103 ko'rilgan