132 ko'rilgan
ДХШ АСОСИДА БОҒЧА ОЧИШ

@Yurist_Xizmati 4306-савол:

MenDXSH asosida bog‘cha ochmoqchi edim. Buning uchun birovning bo‘sh turgan chala bitgan noturar joyini sotib olmoqchimam. Davlat sherigimdan qanday yordam bo‘ladi sotib olishga

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган бўлиб, давлат шериги ва хусусий шерикнинг муайян муддатга юридик жиҳатдан расмийлаштирилган, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ўз ресурсларини бирлаштиришига асосланган ҳамкорлигини тартибга солади.

Юқоридаги Қонуннинг 38-моддасига мувофиқ, давлат хусусий шерикка берилиши мумкин бўлган бир қанча имтиёзлар назарда тутилган.

Президентнинг 05.04.2018 йилдаги ПҚ-3651-сон қарори қабул қилинган бўлиб, Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантиришни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солади. Мазкур қарорнинг 1-бандида бир қанча имтиёзлар назарда тутилган.

Жумладан:

 жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга берилган ер участкаларини, шу жумладан фаолият юритаётган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг бўш турган ер участкаларини нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг биноларини қуриш учун бепул асосда ижарага бериш;

 мавжуд давлат мактабгача таълим ташкилотларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш, кейинчалик эса уларни оталиққа олиш шарти билан нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари обектларини қуриш учун доимий фойдаланишдаги ер участкаларини бепул асосда ижарага бериш;

 консессия асосида реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун бино ажратиш;

 бўш ётган давлат мулки обектларини, шу жумладан фаолият кўрсатмаётган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг биноларини “нол” харид қийматида сотиш;

 тўлиқ бутланмай қолган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг фойдаланилмаётган хоналари ёки корпусларини узоқ муддатли бепул мақсадли фойдаланиш учун хусусий шерикларга топшириш;

 хусусий шерикнинг мол-мулки негизида ташкил қилинган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини моддий-техник ва молиявий таъминлаш;

 оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини моддий-техник ва методик таъминлаш;

 оталиқ шаклидаги хайрия фаолиятини олиб бориш.

✅ Шундай экан сиз МТТ учун ер масаласида фақатгина Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг биноларини қуриш учун ер участкаларини бепул асосда ижарага тақдим этилиш;

✅ Давлат мулки бўлган бўш турган обектларни, шу жумладан ишламайдиган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг биноларини “нол” харид қиймати бўйича реализация қилиниши;

✅ Бут қилинмаган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг фойдаланилмайдиган биноларини (корпусларини) узоқ муддат бепул фойдаланиш учун хусусий шерикларга ўтказилиши;

✅ Ишлаб турган давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳудудидаги ер участкаларини ижарага бепул берилиши;

✅ Мавжуд давлат мактабгача таълим ташкилотларини қайта қуриш ва жиҳозлаш ҳамда кейинчалик оталиққа олиш шарти билан нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари обектларини қуриш учун ер участкаларини бепул тақдим этилиши мумкин.

‍♂️ Шундай экан юқоридаги нормативда хусусий шахслардаги бинони ижарага ёки сотиб олишга ҳеч қандай имтиёз мавжуд эмас.

❗️Сиз фақатгина санаб ўтилган давлат мулкларидан имтиёзли асосда ер учаскатаси ёки бинони фойдаланишга олишингиз мумкин.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 31 Dek, 23 da maqola yozgan. | 132 ko'rilgan