97 ko'rilgan
❓ИД-картани расмийлаштириш ва бериш қайси ҳолларда амалга оширилади?

ИД-картани расмийлаштириш ва бериш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

     ота-оналар, васийларнинг (ҳомийларнинг) ихтиёрига кўра — бола туғилгандан бошлаб 16 ёшга тўлгунига қадар;

     фуқаро 16 ёшга тўлганда;

     Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинганда ёки Ўзбекистон Республикаси фуқароси сифатида тан олинганда;

     ИД-картанинг амал қилиш муддати тугаганда;

     фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси, жинси ўзгарганда;

     ИД-картага ёки чипга киритилган маълумотларда ноаниқликлар, хатолар ва техник нуқсонлар мавжудлиги аниқланганда;

     ИД-карта ёки чип яроқсиз ҳолга келганда;

     ИД-карта ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида;

     ИД-карта йўқотиб қўйилганда.

     ✔️Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 22-сентябрдаги ПФ-6065-сон фармони.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 14 Noy, 23 da maqola yozgan. | 97 ko'rilgan