214 ko'rilgan
❗️ID-КАРТА ЙЎҚОЛИБ ҚОЛСА ҚАНЧА ЖАРИМА ТЎЛАНАДИ?

⚡️САВОЛ;
Мен яқинда ID-картамни йўқотиб қўйдим. Танишларим бунинг учун жарима катта деяпти, шу тўғрими. Мен қанча жарима тўлайман йўқотганлигим учун ?

⚡️ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасида, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортини ёки идентификацияловчи ID-картасини, хорижга чиқиш учун биометрик паспортини қасддан яроқсизлантириши ёки уни эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйиши,__ базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми (170 000)дан уч баравари (1 020 000)гача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган.

❗️Демак, ID-картани йўқотиб қўйганлигингиз учун Сизга 170 000 сўмдан 1 020 000 сўмгача жарима қўлланиши мумкин.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 09 Yan da maqola yozgan. | 214 ko'rilgan