ЎРТАДА НИЗО БЎЛМАСА ҚАНДАЙ ТАРТИБДА АЖРИМ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ
✳️ Савол: Ёшлар ЗАКСдан ўтган лекин тўй бўлмаган бўлса, ажрим қандай тартибда амалга оширилади?
✅ Жавоб: Алоҳида яшовчи эр-хотинни никоҳдан ажратишни қайд этиш уларнинг биргаликда берган аризаларига асосан, улардан бирининг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
Агар эр-хотиндан бири никоҳдан ажралиш тўғрисидаги аризани бериш учун ФҲДЁ органига кела олмаса, у ҳолда эр-хотин номидан биргаликда ёзилган аризани улардан бири топшириши мумкин. Кела олмаган эр ёки хотиннинг аризадаги имзоси нотариал тартибда ёки эр-хотин доимий яшаётган ёки вақтинча турган жойдаги ФҲДЁ органи мудири томонидан тасдиқланган бўлиши керак. Аризада эр-хотин ажралишга ўзаро рози эканликлари, вояга етмаган болалари йўқлиги, шунингдек улардан бири никоҳдан ажратиш қайд этилиши белгиланган кунда ФҲДЁ органига кела олмаса, никоҳдан ажратишнинг унинг иштирокисиз қайд этилишига розилиги тасдиқланади.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
1️⃣ Мулкий низолари ҳамда вояга етмаган фарзандлари (шу жумладан, фарзандликка олинганлари) бўлмаган эр-хотинларнинг никоҳдан ажралиш тўғрисидаги аризаси;
2️⃣ Шахсини тасдиқловчи ҳужжат – паспорт;
3️⃣ Никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома.