#2023_йил_1_декабрдан
Қонунчиликка кўра, махсус иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш, иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш, улар билан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битим ва ижара шартномаларини тузиш бўйича давлат хизматлари ЯИДХП (my.gov.uz), Давлат хизматлари марказлари ёки махсус иқтисодий зоналар дирекцияларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш орқали амалга оширилади.