66 ko'rilgan

❗️ОЛИНГАН КРЕДИТ ЎЗ ВАҚТИДА ҚАЙТАРИЛМАСА НИЗО ҚАНДАЙ ҲАЛ ЭТИЛИШИ КЕРАК ?

⚡️САВОЛ;

Мен банкдан кредит олган эдим. Ҳозирги кунда ишимда узилиш бўлаётганлиги сабабли кредит қарзини тўлашга қийналябман. Банк ҳодимлари эса уйимга келиб зериктирди. Уларга тез кунда қўлимда пул бўлишини ва 10 кунда қарздорлигимни тўлашимни айтдим, лекин улар хатто қариндошларимгача телефон қилиб мени шарманда қилмоқда. Бу ҳолатда банк ҳодимлари қарзни ундириш учун уйга келмасдан судга мурожаат қилиши керак эмасми ?

⚡️ЖАВОБ;

Саволга жавобни кредит шартномаси тушунчасидан бошласак. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.

Кредит шартномасида тарафлар ўз мажбуриятларини ўз вақтида бажармаса нима бўлиши, қандай тартибда манфаатдор тараф ўз ҳуқуқларини амалга оишириши ва низолар қандай усулда хал этилиши бўйича қонун хужжатларига асосланиб нормалар киритилади . 

✏️ Амалиётда кўпчилик кредит олган шахслар ва банк ҳодимлари айнан манашу кредит шартномасини тушунмаслиги ёки билмаслиги натижасида кўплаб муаммоларга дуч келишади. Масалан, кредитдан қарзи бўлган шахсдан қарзни ундириш учун саволда айтилганидек банк ҳодимлари, керак бўлса ўша банкни бошлиғи билан бирга қўшилиб фуқарони уйига борган ҳолда қарзни талаб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда лекин, бирор-бир кредит шартномасида қарзни фуқарони уйига бориб ундириш керак деган норма бўлмайди ва бўлиши хам мумкин эмас. Шартномага асосан, агар фуқаро қарзини тўламаса банк қарзни суд тартибида ундириши керак. Қарздорни уйига бориб талаб қилиши керак эмас. Бу усул масалани қонуний ечими хам эмас. 

❗️Жаноб айрим банк ҳодимлари ! Кредитдан қарзи бор шахсни аммасига, ҳоласига, опоқисига ёки бошқа қариндошларига қарздор қарзини тўласин деб телефон қилишга ёки уйига боришга Сизларни ҳаққингиз йўқ. Қарздордан қарзни мажбурий ундириш учун Сиз фақат судга мурожаат қилишингиз мумкин. Буни фаҳмлаш учун Сизларга нима етишмаяпти билмадиму, лекин бу ҳолат шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш сифатида баҳоланиб, бошқа бир қонунбузилиш ҳолатига олиб келиши мумкин...

Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 06 Dek, 23 da maqola yozgan. | 66 ko'rilgan