148 ko'rilgan
⚡️ Қуйидаги касалликлари мавжуд болалар учун боғча пули тўланмайди:

❗️нутқидаги оғир нуқсонлар (ринолалия, дудуқланиш, болалар афазияси, руҳий-нутқий ривожланишда орқада қолиш);

❗️эшитишдаги оғир нуқсонлар (II — IV даражадаги карлик);

❗️кўришдаги оғир нуқсонлар (кўзи ожизлар, бир кўзи соққаси йўқлиги (анофтальм), амблиопия ва ғилай бўлган заиф кўрадиганлар);

❗️таянч-ҳаракатланишидаги нуқсонлар;

❗️психик ривожланишда орқада қолиш (ақлий орқада қолиш (ақлий фаолиятининг орқада қолиши ва ақлий заифликнинг енгил даражаси);

❗️мураккаб нуқсонлар (ривожланишда икки ва ундан ортиқ нуқсонлар мавжудлиги);

❗️сил касаллигининг илк кўриниши (сил касаллиги билан касалланган бемор билан бир оиладан (хўжаликдан) бўлиб алоқада бўлганлар, тубвираж), шунингдек сил касаллигидан кейинги тиклаш даври.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 30 Dek, 23 da maqola yozgan. | 148 ko'rilgan