147 ko'rilgan
Мактаб ошхонасини очиш тартиби қандай?

@Yurist_Xizmati 4201-савол:

Assaloumu alaykum! Men maktab oshxonasini ochish niyatida edim! Maktab oshxonasini ochish tartibi qanday? Oshxonani kim jihozlashi kerak? Ijaraga oluvchimi yoki maktab?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 08.04.2009-yildagi “ Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102 – сон қарорига кўра, ижарага берувчи давлат мулкини ижарага бериш мақсадида:

— ижарага берилаётган давлат мулкини хатловдан ўтказади;

— ижарага берилаётган давлат мулкига юклатилган мажбуриятларни аниқлайди ва улар ҳақида маълумот тайёрлайди;

— ижарага берилаётган давлат мулки рўйхатини тузади;

— ижара шартномаси лойиҳасини, давлат мулкини ижарага бериш шартларини, ижара объекти, шу жумладан ундан фойдаланиш шартлари тўғрисидаги маълумотларни ва бошқа зарур ахборотни тайёрлайди;

— ижарага берилаётган давлат мулки рўйхатини эълон қилади;

—давлат мулки ижарасига буюртманомаларни қабул қилади ва уларнинг рўйхатдан ўтказилишини, махфийлигини ва сақланишини таъминлайди.

Давлат мулкини ижарага олиш истагида бўлган талабгорлар икки ва ундан ортиқ талабгор бўлса, махсус танлов(аукцион) орқали ижара шартномаси тузилади ва бунда энг юқори ижара ҳақи тўлашга қодир талабгорга давлат мулки ижарага берилиши мумкин.

Аммо талабгорлар бир кишини ташкил этса, Ижара шартномаси ижарага берувчи, ижарага олувчи ва балансда сақловчи ўртасида тузилади.

Ушбу қарорнинг 22 – бандига кўра Ижара тўлови бўйича ҳисоб-китоблар қуйидагиларни ўз ичига олади:

-- ижара тўлови;

-- коммунал ва фойдаланиш тўловлари шу жумладан амортизация ажратмалари.

Агар ижарачи ижара мулкида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борган тақдирда, ушбу ишлар натижаси ижара ҳақидан чегириб қолиниши мумкин.

Ижара шартномасини тузишда иситиш, совутиш, электр энергияси билан таъминлаш, совуқ ва иссиқ сув таъминоти, ёнғин хавфсизлиги ва қўриқлаш, тортиш вентиляторлари, насослар, трансформатор ва тақсимлаш кичик станциялари, ёнғин хавфсизлиги ва қўриқлаш тизимлари, кўтариш механизмлари (шу жумладан лифтлар ва бошқалар) зинапоя панжаралари, зинапоялар, лифт шахталари ва бошқа шахталар, шунингдек балансида сақловчи ва ижарага олувчиларнинг ходимлари ва ўқувчилари ошхоналар ва буфетларда овқатланиши учун фойдаланадиган майдончалар бўйича муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялар, механик, электр, санитария-техник асбоб-ускуналар ва бошқа асбоб-ускуналар ва қурилмалар бўйича ижара тўлови белгиланмайди.

☝️Бундан келиб чиқадики, мактаб ошхонасида ушбу жиҳозлар бўлган тақдирда ушбу жиҳозлар учун ижара ҳақини ҳисобланмайди.

Ошхона жиҳозлари юзасидан ижара шартномасида келишиб олиш мумкин, агар сиз ошхонани жиҳозлаш ниятида бўлсангиз, унда ижара ҳақидан тегишли миқдорда чегириб қолинади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 11 Noy, 23 da maqola yozgan. | 147 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing