⚡️Қишки таътил вақтида мактаб раҳбарлари ва ўқитувчиларидан қандай иш тартиби талаб қилинади?
@Yurist_Xizmati 4303-савол:
Assalomu alaykum!Bir necha kundan keyin MMTBda qishki ta'til boshlanadi. Ta'til payti maktab rahbarlari va oʻqituvchilardan qanday ish tartibi talab qilinadi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❗️Қишки таътил вақтида мактаб раҳбарияти ва ўқитувчилар ўзларининг лавозим мажбуриятларини бажаришади. Гарчи ўқитувчилар қишки таътил вақтида дарс ўтмаса-да педагогик юкламани бажаради.
Халқ таълими вазирлигининг 01.07.2021 йил 206-сонли буйруғида мактаб ходимларининг (раҳбарлар ҳам, педагог ходимлар ҳам) лавозим мажбуриятлари белгиланган. Ушбу буйруққа кўра педагог ходимнинг мажбуриятлари фақат дарс бериш эмас, унда бир қатор бошқа мажбуриятлар ҳам бор.
❕Шунга кўра, таътил вақтида ўқитувчилар ўзларининг бошқа мажбуриятларини бажаради.
Қаранг! 1 стаква миқдорда (юқори синфларда 20, бошланғич синфларда 18 соат) ишлайдиган ўқитувчи Меҳнат кодексининг 184-моддасига кўра ҳафтасига 36 соат (юқори синф ўқитувчиси бир кунда 6 соат, бошланғич синф ўқитувчи 7.2 соат) ишлаши керак.
Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага (рўйхат рақами 3058) 4-бандига асосан умумий ўрта таълим муассасаси педагог ходимининг йиллик иш юкламаси қуйидагича ҳисоблаб чиқилади:
1-4-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 1 коэффициентга кўпайтириш орқали, яъни:
- 18х1=18+18=36х4,3(ҳафта)=154,8х43 (ҳафта)=1548 соат;
5-11-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 0,8 коэффициентга кўпайтириш орқали, яъни:
- 20х0,8=16+20=36х4,3(ҳафта)=154,8х43 (ҳафта)=1548 соат.
✅ Юқоридаги қоидага кўра ўқитувчи тариф бўйича олган соатларига мутаносиб равишда педагогик юкламани бажариш учун мактабга келади ва белгиланган соатларни ишни бажаради.
❗️Шунинг учун унга МК 244-моддасига асосан иш ҳақи тўланади.