87 ko'rilgan
Мактаб раҳбарияти ўқитувчилардан очиқ дарслар ўтказишни талаб қилиши қонунийми?

@Yurist_Xizmati 4242-савол:

Ассалому алайкум. Мактабда укитувчи булиб Бир неча йилдан буён ишлаб келаман. 2023- сентябрь ойида бизга янги Укув ишлари буйича директор уринбасари келди ва ҳар ойга иккитадан очик дарс талаб килмокда. Мактаб маьмурияти очик дарс талаб килиши асослими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бунинг ҳеч қандай ноқонуний жойи йўқ.

Халқ таълими вазирлигининг 01.07.2021 йил 206-сонли буйруғига мувофиқ тасдиқланган ўқитувчининг лавозим мажбуриятлари қаторида очиқ дарслар ишлаб чиқишда иштирок этиш мажбурияти қайд этилган.

✅ Мана шу қоидага кўра, мактаб раҳбарияти педагог ходимлардан очиқ дарслар ташкил этиш ва уларга иштирок этишни талаб қилиши мумкин.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 18 Noy, 23 da maqola yozgan. | 87 ko'rilgan