МАКТАБ ДИРЕКТОРИ ЎҚИТУВЧИЛАРДАН КАРИДОРГА СТЕНД ЎРНАТИШ УЧУН МАЖБУРИЙ ПУЛ ЙИҒДИРИШИ ТЎҒРИМИ?
@Yurist_Xizmati 3128-савол:
Assalom aleykum, men Surxondaryo viloyati Termiz tumanidagi maktablarning birida boshlang'ich sinf o'qituvchisi bo'lib ishlayman. Savolim shundayki, direktorimiz sinfxona va koridorlarga stent qildirishimizni aytdi. Shu sababli sinfxonalar va maktab devorlaridagi stent rasmlarni o'qituvchilar o'z cho'ntagidan qilishlari kerakmi? 1 ta stent 220 ming so'm . O'qituvchilar 220 mingdan yig'ishtiryapmiz. Hamma o'qituvchi bir xil oylik olmaydi. 700 ming oylik oladigan, 2 mln dan ko'p oylik oladigan o'qituvchilar ham bor. Shu pulni berishga hamma o'qituvchining imkoniyati yetmaydi. Men bermoqchi emasman, chunki imkoniyatim yetmaydi. Yuqoridagilar to'g'rimi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Умумтаълим мактаби тўғрисида”ги низомнинг ВИ бўлими мактабларнинг молия-хўжалик фаолиятига бағишланган.
Мазкур бўлимда мактабнинг молиявий маблағи давлат бюджети ва мактабнинг бошқа манбалардан ташкил топувчи ўз маблағлари ҳисобига шакллантирилиши белгиланган.
Мактабнинг ўз маблағлари қуйидаги асосий манбалар ҳисобига шаклланиши мумкин:
мактабнинг хўжалик фаолиятидан, мактаб томонидан кўрсатилган пулли хизматлардан, мактаб биноси ва жиҳозларини ижарага беришдан олинган даромадлар;
давлат, ташкилотлар, ота-оналар ва бошқа фуқароларнинг ихтиёрий бадаллари;
мактаб устахоналари, мактаб участкаси ва иссиқхоналари маҳсулотларини сотишдан тушган даромадлар.
✅ Мазкур қоиданинг мазмунидан кўриниб турибдики, мактаб фақат ихтиёрийлик асосида ота-оналар ва бошқа фуқаролар(ўқитувчилар ҳам шулар қаторига киради)дан пул маблағлари қабул қилишга ҳақли.
2. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 203-сонли “Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида”ги қарорининг 9-бандида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар йили 1 августга қадар:
• мактабларнинг малакали педагог кадрлар, ўқув-услубий адабиётлар ва дидактик материаллар, ўқитишнинг техник ва ахборот воситалари билан таъминланишини;
• умумий ўрта таълим тизими таълим муассасаларининг моддий-техника базасини тайёрлашни, ўқувчилар учун зарур санитария-маиший ва ижтимоий шароитлар яратилишини таъминлашлари кераклиги белгиланган.
❗️Демак, умумтаълим мактабларини таъмирлашни ташкил этиш ва уларнинг муддий-техник базасини тайёрлаш тегишли тартибда туман(шаҳар) ҳокимларининг мажбурияти ҳисобланади.
3. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 16-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақида”ги наъмунавий низомнинг 31-бандига мувофиқ таълим муассасасида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналаридан турли хил сабаблар билан Кенгаш аъзолари, таълим муассасаси раҳбари ва бошқа ходимлари томонидан пул маблағларини йиғиш қатъиян тақиқланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 07.12.2019 йил 393-сонли буйруғига асосан умумтаълим мактабларидаги ўқитувчиларнинг асосий вазифалари белгилаб берилган.
♂Ушбу вазифалар ичида синф хонасини ёки мактабнинг маълум бир қисмини таъмирлаш ҳақида бирор бир қоида белгиланмаган.
❌ Шундай экан ўқитувчидан ремонт учун пул йиғишни ёки ремонт қилишини талаб этиш ноқонунийдир.
❌ Чунки Меҳнат кодекси 177-моддасига мувофиқ иш берувчи ходимдан унинг меҳнат вазифалари доирасига кирмайдиган ишларни бажаришни, қонунга хилоф ёки ходим ва бошқа шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдирувчи, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатлар қилишни талаб этишга ҳақли эмас.
❌ Юқоридагилардан хулоса қиладиган бўлсак, ўқитувчиларни стенд қўйишга ёки ремонтга ҳар қандай усулда жалб қилиш ноқонунийдир.