59 ko'rilgan
ЎҚИТУВЧИЛАРДАН ҲИСОБОТГА ДЕБ ПУЛ ЙИҒИЛИШИ ТЎҒРИМИ?

@Yurist_Xizmati 3715-савол:

Assolomu alaykum Yurist xizmati. Savolim quyidagicha: maktabning ÒTIBDÒ va KYu raisi sinf rahbarlarni tekshirishga qanchalik haqqi bor.Ular ichki buyruq ya'ni direktorning buyruģi asosida ham tekshirishi mumkinmi? Nima asosga tayanib tekshirmoqda. Keyin ÒTIBDÒ sinf rahbarlar va fan òqituvchilardan hisobot deb pul sòrab olmoqda ekan. Bu qay darajada tòģri. U maktab yoki davlatga zid ish qilmaytimi? U qay darajada javobgar?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ҳурматли фуқаро Халқ таълими вазирининг 2021 йил 1 июлдаги 206-сонли буйруғи билан тасдиқланган халқ таълими ходимларининг лавозим мажбуриятлари белгиланган.

Ушбу буйруқнинг 2-бандида директорнинг ўқув ишлари бўйича директори ўринбосарининг лавозим мажбуриятлари белгиланган.

✅ Ушбу мажбуриятларга мувофиқ, ЎИБДЎ синф раҳбарлари ва ўқитувчиларнинг дарсларини текшириши мумкин.

❌ Бироқ, сиздаги вазиятда ЎИБДЎнинг пул йиғиши мумкин эмас.

❌ Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 16-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақида”ги наъмунавий низомнинг 31-бандига мувофиқ таълим муассасасида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналаридан турли хил сабаблар билан Кенгаш аъзолари, таълим муассасаси раҳбари ва бошқа ходимлари томонидан пул маблағларини йиғиш қатъиян тақиқланади.

❗️Шунга кўра бу вазиятда туман прокуратурасига мурожаат қилиш лозим.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 20 Noy, 23 da maqola yozgan. | 59 ko'rilgan