116 ko'rilgan

Араб тили курсини очиш тартиби қандай?

@Yurist_Xizmati 4253-савол:

Assalomu alaykum. Savolim shundan iboratki oʻquv markazda repetitorlik faoliyati bilan shugʻulanaman. Xozir arab tili kursimizga reyd boʻldi oʻqituvchimizni Cefr sertifikati bor. Ushbu sertifikat bilan dars oʻtsa boʻladimi? Arab tili kursini ochish tartibi qanday shu xaqda javob bersangiz

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарори билан тасдиқланган "Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисида"ги ягона низомнинг 6 иловасига кўра, ўқув марказлари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозимлиги белгиланган.

1⃣ Ўқув режаси ва дастури Мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиши.

2⃣ Таълим фаолияти юритиладиган бинога (хоналарга) мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлиги (ушбу талаб фақат масофавий (онлайн) таълимга асосланган нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчиларга нисбатан татбиқ этилмайди).

3⃣ Ҳар бир тўгарак раҳбари ўқув қўлланма билан таъминланганлиги.

4⃣ Таълим олувчилар билан ўзаро муносабатлар шартнома асосида амалга оширилиши;

5⃣ Педагог ходимларнинг илмий салоҳияти даражаси:

олий маълумотли — 50%;

ўрта махсус маълумотли — 40%;

ўрта маълумотли — 10%.

6⃣ Таълим ташкилотининг ҳудуди:

девор ёки панжара билан ўралганлиги;

тунги ёритгичлар ўрнатилганлиги;

ичимлик сув ва канализация билан таъминланганлиги.

7⃣ Ўқув аудиторияларида таълим фаолияти учун яратилган шароитларга қўйиладиган минимал талаблар:

электрон ёки оддий доска — 1 дона;

проектор — 1 дона;

аудиториянинг ёритилиш даражаси — 400 люкс;

8⃣ Мактабдан ташқари таълим бўйича таълим олганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилиши.

9⃣ Чет тилларга ўқитган ҳолларда, педагог кадрларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган билимлар даражаси ва чет тилини билиш ва эгаллаб олганлик даражаси тўғрисида давлат намунасидаги малака сертификати ёки етакчи халқаро ва баҳолаш тизимларининг амалдаги сертификати (IELTS, CEFR, TOEFL IBT) мавжуд бўлиши.

✅ Демак, мана шу талабларга жавоб берса бўлди. Араб тили очиш учун алоҳида талаб мавжуд эмас.

Bu mavzu Ta'lim bo'limida 01 Dek, 23 da maqola yozgan. | 116 ko'rilgan