❗️Касаллик варақалари бўйича муҳим маълумот.
Президентнинг 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сонли фармони 9-бандига асосан:
➖2024 йил 1 январдан бошлаб вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномаларни қоғоз шаклда талаб қилиш мумкин эмас.
Бундай ҳужжатларни бериш ва расмийлаштириш 2024 йил 1 январдан тегишли тиббиёт муассасалари томонидан электрон шаклда амалга оширилиши лозим.