159 ko'rilgan
ИПОТЕКАГА УЙ ОЛГАНМАН СОЛИҚ БЎЙИЧА ИМТИЁЗДАН ФОЙДАЛАНСАМ БЎЛАДИМИ?

Солиқ кодексининг 421-моддасига мувофиқ, жисмоний шахслардан олинадиган мол мулк солиғидан солиқ имтиёзларига ега бўлган шахслар солиқ имтиёзини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни солиқ солиш обйекти жойлашган йердаги солиқ органларига мустақил равишда тақдим етади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016-йил 22-ноябрдаги “2017‑2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструксия қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ‑2660-сонли қарорининг 17-банди “а”-кичик бандига асосан, 2020-йил 1- июлгача Дастурни амалга ошириш доирасида “Ипотека банк” AТИБ, “Ўзсаноатқурилишбанк” AТБ ва “Aсака банк” AТБ томонидан берилган ипотека кредитини тўлаб бўлгунга қадар сотиб олинган квартиралар бўйича жисмоний шахслар (қарздорлар)нинг мулк солиғини тўлашдан озод қилинади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, агар кўп квартирали уйдаги хонадон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016-йил 22-ноябрдаги ПҚ‑2660-сонли қарор доирасида олинган бўлса, у ҳолда мурожаатчига солиқ имтиёзини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни (ипотека кредити бўйича шартнома) солиқ солиш обйекти жойлашган йердаги солиқ органига тақдим етганингизда сизга солиқ имтиёзи қўлланади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 09 Yan da maqola yozgan. | 159 ko'rilgan