98 ko'rilgan
❗️БИР ОИЛА СУБСИДИЯДАН ФОЙДАЛАНИБ 2 ТА УЙ-ЖОЙ ОЛСА БЎЛАДИМИ ?

⚡️САВОЛ;

Биз олдин хам субсидия орқали уй-жой олганмиз. Лекин, аввалги субсидия турмуш ўртоғимнинг номига олинган. Саволим шуки, ҳозирги кунда уй-жой учун берилаётган субсидиялардан мени номимга яна олсак бўладими ?

⚡️ЖАВОБ;

Вазирлар Маҳкамасининг 182-сон қарори билан тасдиқланган низомда, фуқароларга уй-жой учун субсидия ажратилишининг рад этиш сабаблари кўрсатилган бўлиб, унга кўра, илгари шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидия олган (аввал олинган уй-жой бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) оила аъзолари (эри, хотини) такрорий мурожаат этганда ариза рад қилинади деб кўрсатилган.

✏️ Бундан тушуниш мумкинки, агар бундан олдин уй-жой учун субсидия Сизни номингизга берилган бўлса турмуш ўртоғингиз, турмуш ўртоғингизни номига берилган бўлса Сиз такроран бу имтиёздан фойдалана олмайсиз. Аввал олинган ўша уй-жойингиз ҳозирда Сизларга тегишли бўлмаган тақдирда хам, уйни эгалари ўзгариб кетган тақдирда хам барибир Сизларга уй-жой учун такроран субсидия берилмайди.

✏️ Ахир биз у уйни..... деб, манашу нуқталар ўрнига 44 та сабаб келтириб берган тақдирингизда хам фойдаси йўқ, берилмайди
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 15 Dek, 23 da maqola yozgan. | 98 ko'rilgan