❗️ПЕНСИОНЕРЛАР ХАМ ИСТЕЪМОЛ КРЕДИТИ ОЛСА БЎЛАДИМИ
⚡️САВОЛ;
Мен пенсионерман. Биз хам банкдан кредит олсак бўладими масалан истеъмол кредитини ?
⚡️ЖАВОБ;
Ўзбекистон Республикасининг 06.05.2006 йилдаги ЎРҚ-33-сон қонунининг 7-моддасига кўра, истеъмол кредити истеъмол кредити бериш қоидаларига мувофиқ истеъмол кредити шартномаси бўйича тўловлилик, муддатлилик ва таъминланганлик шартлари билан берилади.
✅ Шунингдек ушбу моддада истеъмол кредити ўз фаолияти натижасида олинган даромадларга, ПЕНСИЯ ва бошқа даромадларга эга бўлган жисмоний шахсларга берилади деб кўрсатилган.
✏️ Юқоридаги нормага асосланадиган бўлсак, пенсионерлар хам бемалол истеъмол кредити олишлари мумкин. Фақатгина кредит пенсионерни пенсиясининг суммасига қараб берилади. Масалан пенсионер бир йилда 10 миллион сўм пенсия олса, унга банк бир йил учун хечқачон 20 миллион сўм кредит бермайди