85 ko'rilgan
⚡️ИСТЕЪМОЛ КРЕДИТИ НИМА ВА У КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ ?

 Ўзбекистон Республикасининг 06.05.2006 йил кунги ЎРҚ-33-сон қонунида иситеъмол кредити ажратиш тартиби ва шартлари белгиланган !

❗️ Бу қандай кредит ?

➖ Истеъмол кредити жисмоний шахсга (истеъмолчига) унинг истеъмол эҳтиёжларини қондириш учун товарлар, ишлар ва хизматлар сотиб олиш учун бериладиган кредитдир.

❗️Кимларга берилади ?

➖ Истеъмол кредити ўз фаолияти натижасида олинган даромадларга, пенсия ва бошқа даромадларга эга бўлган жисмоний шахсларга берилади.

❗️Бу кредитни нақд пул шаклида олса хам бўладими ?

➖ Йўқ, кредитни бериш банк томонидан товарларни сотувчининг ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Истеъмол кредитини нақд пул кўринишида беришга йўл қўйилмайди

✅ Истеъмол кредити бериш қоидаларига мувофиқ истеъмолчи истеъмол кредити олиш учун кредит буюртмасини ва ўз даромадлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бошқа ҳужжатларни истеъмол кредити берувчи ташкилотга тақдим этади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 30 Noy, 23 da maqola yozgan. | 85 ko'rilgan