Штат қисқарганда ишда қолишда кимларга устунлик берилади ❓
✅ Штат қисқариши натижасида ходимлар ишдан бўшатилганда малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ ходимлар ишда қолдирилади.
Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлганда қуйидагиларга афзаллик берилади:
қарамоғида 2 ёки ундан кўп киши бўлган ходимларга;
оиласида мустақил иш ҳақи олувчи бошқа ходим мавжуд бўлмаганларга;
шу иш берувчида узоқ муддат иш стажига эга бўлганларга;
малакасини ошираётган ходимларга ҳамда ўқишни тамомлаган шахсларга;
ушбу ташкилотда меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига учраган шахсларга;
ногиронлиги бўлган шахсларга;
1941 – 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлар бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;
меҳнатдаги ютуқлари учун рағбатлантиришларга эга ва интизомий жазоларга эга бўлмаган ходимларга;
атом объектларидаги авариялар оқибатида зарар кўрган шахсларга.