❗️НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ АХБОРОТ ТЕҲНАЛОГИЯЛАРИ СОҲАСИДА ЎҚИЁТГАН ЁШЛАРГА ХАМ ТАЪЛИМ КРЕДИТИ БЕРИЛАДИ
Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилдаги 79-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан:
➖ Кредит олувчи таълим кредитини олиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ариза;
кредит олувчи ва IT-парк резиденти бўлган нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олиш ҳақида расмийлаштирилган шартнома (контракт, оммавий оферта);
таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандлари бўлган ёшларга ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари бўлган ёшлар учун);
банкнинг ички ҳужжатларида (сиёсатида) белгиланган бошқа ҳужжатлар, шу жумладан, биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот
ва ҳужжатлар.
❗️Таълим кредитлари БҲМнинг 65 баравари (21 450 000 сўм) гача бўлган миқдорда 1 йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатгача 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган шахсларга ажратилади.