136 ko'rilgan
❗️АЛИМЕНТ ОЛАЁТГАН ОНА БОЛА ПУЛИ ХАМ ОЛСА БЎЛАДИМИ ?

⚡️САВОЛ;

Мен оилам билан ажралишганман. Хозирда собиқ турмуш ўртоғим икки нафар бола учун алимент тўлайди. Олаётган алиментим сабабли менга бола пули берилмайдими ?

⚡️ЖАВОБ;

Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, олинган алиментлар оиланинг бир ойлик ўртача жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда инобатга олинади деб кўрсатилган.

✏️ Юқоридаги нормага кўра, олинган алимент оилага бола пули берилиши учун даромад сифатида хисобга олиниши тўғри, лекин низомда алимент олингани учун бола пули берилмайди дейилган жойи йўқ. Ўша олинган алиментни оилангизни бошқа даромадлари билан қўшиб хисоблаганда киши бошига 568 минг сўмдан ошиб кетмаса бўлди, низомнинг бошқа талабларидан келиб чиқиб Сизга болалар нафақаси берилиши мумкин.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 10 Noy, 23 da maqola yozgan. | 136 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing