62 ko'rilgan
❗️АЛИМЕНТНИ ЎТГАН ВАҚТ УЧУН ХАМ УНДИРСА БЎЛАДИМИ ?

⚡️САВОЛ;
Мен турмуш ўртоғим билан 4 йилдан бери бирга яшамайман. Ўтган вақт мобайнида мен алимент ундириш учун судга мурожаат қилмадим. Ҳозирги кунда энди алиментга бердим ва алимент ундириш бўйича суд буйруғи чиқарилди. Савол шуки, мен хозир турмуш ўртоғимдан ўтган 4 йил учун хам алимент ундиришим мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ;
Оила кодексининг 136-моддасида, алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб ундирилади деб кўрсатилган. Яъни, алимент ундириш учун қачон ариза берсангиз ўша пайтдан ундирув бошланади. Ўтган вақт учун эса ундирилмайди.

Бироқ

Агар таъминот учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар кўрилганлиги, аммо алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг уни тўлашдан бош тортганлиги оқибатида алимент олинмаганлиги суд томонидан аниқланса, ўтган давр учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида ундириб олиниши мумкинлиги хам ушбу моддада кўрсатиб ўтилган.

✏️ Демак, умумий ҳолатда ўтган давр учун алиментни ундириб бўлмайди, фақат юқоридаги каби ҳолат судда тасдиқлансагина бунинг имкони бор.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 08 Noy, 23 da maqola yozgan. | 62 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing