116 ko'rilgan
"ДЕКРЕТ"ДАГИ ХОДИМ КАСАЛЛИК ВАРАҚАСИ ТАҚДИМ ЭТСА, УНГА НАФАҚА ТЎЛАНАДИМИ?

CАВОЛ.
Ассалому алайкум, ходима икки ёшгача бола парвариши даврида касаллик варакаси такдим этса хисобчи касаллик варакаси учун хисоб- китоб киладими ва нафақа тўлайдими?

ЖАВОБ.

Йўқ, тўламайди.

Сабаби, Адлия вазирлиги томонидан 08.05.2002 йилда 1136-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 22-бандига асосан, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик қуйидаги даврларга тўғри келганда нафақа тўланмайди:

➖иш ҳақи сақланмаган таътил;

➖болани парваришлаш бўйича таътил;

➖иш вақтинча тўхтатилган;

➖ходим ишдан (лавозимдан) четлаштирилиб, иш ҳақи тўлаш тўхтатиб қўйилганлиги сабабли ишламаган;

➖ҳарбий ўқув ёки текширув йиғини;

➖ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқув юртларида таҳсил олиш муносабати билан берилган қўшимча таътил.

Демак, ушбу қоидадан кўриб турибмизки, бола парваришлаш таътилида бўлган ходим касаллик варақаси тақдим этса, ишхона унга касаллик нафақаси тўламайди.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 04 Yan da maqola yozgan. | 116 ko'rilgan