165 ko'rilgan
ДЕКРЕТДАГИ ҲОДИМ ЎРНИГА БОШҚА ҲОДИМ ОЛИШ МУМКИНМИ?

@Yurist_Xizmati 3133-савол:

Ассалому алайкум бюджет ташкилотларида штатда ўтирган ходим хомиладорлик ва туғиш таътилига кетган вақтда унинг ўрнига янги ходим олинадими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

✅ Ҳа мумкин.

❗️Фақат бунда янги ходим муддатли меҳнат шартномаси асосида ишга қабул қилинади.

Қаранг! Меҳнат кодекси 76-моддасига кўра номуайян муддатга мўлжалланган меҳнат шартномаларини тузиш мумкин бўлмаган ҳолларда ходим билан муддатли меҳнат шартномаси тузишга ҳақли.

 

☝️Эътибор беринг! Ушбу кодекс 233-234-моддаларига мувофиқ ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади.

❌ Шунинг учун янги ходимни номуайян муддатга ишга қабул қилиш мумкин эмас.

Энди қаранг! Меҳнат кодексининг 105-моддаси учинчи қисмида иш жойи (лавозими) сақланиши лозим бўлган ходимнинг ишда бўлмаган вақтига мўлжаллаб тузилган меҳнат шартномаси шу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилиниши қайд этилган.

‍♂ Юқоридагилар қоидалар бюджет ташкилотида ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек бола икки ёшга тўлгунча таътилга кетган ходимнинг ўрнига янги ходимни ишга қабул қилиш ва уни таътилдаги ходим ишга қайтганда ишдан бўшатиш ҳуқуқини беради.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 20 Noy, 23 da maqola yozgan. | 165 ko'rilgan