⁉️ Ходим санаторийда даволанганда қанча вақт учун нафақа берилади?
Санаторий-курортда даволанишда ходимнинг таътиллари санаторийда даволаниши учун етарли бўлмаса, нафақа берилади. Бунда нафақани тўлашда санаторий йўлланмасида кўрсатилган даврдан таътиллар даврини айириб ташлаб қолган вақт учун тўланади. Масалан, санаторийда даволаниш учун 40 кун керак бўлса, ходимнинг йиллик таътил муддати 30 кун бўлса, ходимга нафақа 10 кун учун берилади.
Ходим таътилларидан санаторийга боришдан олдин фойдаланган бўлса ҳам нафақа уни чиқариб ташлаган ҳолда берилади. Қолган вақт учун ходимга иш ҳақи сақланмаган таътил берилади.
Бунда истисно ҳолати мавжуд, яъни қуйидаги ходимларга санаторийда бўлган барча вақт учун нафақа берилади:
1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари;
байналминал жангчилар;
Чернобил АЭС фалокати оқибатларини тугатишда қатнашган шахслар;
ўткир миокард инфаркти билан касалланганлар;
жарроҳлик услуби билан юракнинг аортакоронар шунтровкаси ва аневризмлари, ошқозоннинг яралик касаллиги, ўн икки бармоқ ичак касаллигидан даволанганлар;
ўт пуфагини олиб ташлашдан кейин бевосита юборилган ходимлар;
сил касаллиги билан оғриг