104 ko'rilgan
РАҲБАР ЭРТАДАН ИШГА ЧИҚМАЙ ТУРИНГ ДЕДИ, БУ ВАҚТ УЧУН МЕНГА ИШ ҲАҚИ ТЎЛАНМАЙДИМИ?

САВОЛ.
Ассалому алайкум. МЧЖ да ишлайман. Рахбар тел ракамимга СМС хабар ёзиб:"эртадан ишга чикмай туринг, хозирча бизга бу турдаги мутахассис керак эмас"-деб хабар жунатди. Ишга чикмай, уйда утирибман. Бу вакт учун мажбурий прогул хисобланадими? Мазкур ташкилотда 2021 йилдан буён, буйрук асосида ишлайман.

ЖАВОБ.

Меҳнат кодексининг 266-моддасига мувофиқ ходимнинг бекор туриб қолган вақти учун ҳақ тўлаш бу кимнинг айби билан юз берганлигидан келиб чиқиб ҳал қилинади.

Жумладан:

➖агар ходим иш берувчининг айби билан бекор туриб қолган бўлса, бу вақт учун (иқтисодий, технологик, техник ёки ташкилий сабабларга кўра ишни вақтинча тўхтатиб туриш) ходимнинг ўртача иш ҳақи миқдорида ҳақ тўланади.

➖агар ходимнинг бекор қолиши иш берувчига ва ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра юзага келган бўлса, бу вақт учун бекор туриб қолинган вақтга мутаносиб равишда ҳисобланган тариф ставкасининг (маошининг) камида учдан икки қисми миқдорида ҳақ тўланади.

➖агар бекор қолиш ходимнинг айби билан юз берган бўлса, бу вақт учун ҳақ тўланмайди.

Сизнинг вазиятингизда вақтинча бекор туриб қолишингиз сизнинг айбингиз билан юзага келмагани аниқ.

Қаранг, бунда иш берувчи бунда айби йўқлигини исботлаб берса ҳам, барибир сизга бу вақт учун ҳақ тўлаши лозим.

Фақат бу ҳақнинг миқдори бекор туриб қолинган вақтга мутаносиб равишда ҳисобланган тариф ставкасининг (маошининг) камида учдан икки қисми миқдорида ҳақ тўланиши керак.

Агарда иш берувчи ўз айбсизлигини исботлаб беролмаса, демак ходимнинг бекор қолган кунлари учун ўртача иш ҳақи миқдорида ҳақ тўлаши лозим бўлади. Бу одатдаги иш ҳақидан кам бўлмайдиган сумма деганидир.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 04 Yan da maqola yozgan. | 104 ko'rilgan