221 ko'rilgan
СИРТҚИ ТАЪЛИМ ШАКЛИДА ЎҚУВЧИ ТАЛАБАЛАРГА ТАЪЛИМ ОЛИШИ УЧУН ИШ ҲАҚИ САҚЛАНГАН ҲОЛДА ТАЪТИЛ БЕРИЛАДИМИ

     ✳️ Савол: Мен ҳусусий боқчада ишлиман, ҳам унверситетда 3-курс сиртқида ўқийман. 1 июндан ўқишга чақиришди чақирув қоғозини юклаб олдим. Cизга саволим бор эди. Менга ўқишга кетган ваҳтимда пул тўланадими ёки ўрнимга ишлаганга ойлиқ қилиб бериладими? Ундан бошқа менга ҳам камандрошни пул ажратиладими?

     ✅ Жавоб: Меҳнат кодексининг 385-моддаси кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича таълим олаётган ходимлар учун кафолатлар ва компенсациялар ҳақида. Унга кўра:

     Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича ўқиётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессияларида иштирок этган давр учун ўқув таътиллари:

     олий таълим ташкилотларида кечки таълим шаклида ўқиётган биринчи ва иккинчи курс талабаларига — камида йигирма календарь кун, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида — камида ўн календарь кун, олий ва ўрта махсус таълим ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса — камида ўттиз кун;

     олий таълим ташкилотларида кечки таълим шаклида учинчи ва ундан юқори курсларда ўқиётганларга — камида ўттиз календарь кун, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида — камида йигирма календарь кун, олий ва ўрта махсус таълим, касб ҳунар таълими ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса камида қирқ календарь кун муддатга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ҳар йили берилади.

     Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилганига нисбатан давомийлиги кўпроқ бўлган ўқув таътиллари назарда тутилиши мумкин.

    Ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга навбатдаги меҳнат таътиллари улар ўқув таътилларидан фойдаланганлигидан қатъи назар берилади.

     Иш берувчи олий таълим ташкилотларида сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессиясида иштирок этиш учун таълим ташкилоти жойлашган ерга бориши ва у ердан қайтиб келиши учун йилига бир марта йўлкира ҳақининг эллик фоизидан кам бўлмаган миқдорини тўлайди. Давлат аттестациясидан ўтиш учун худди шундай миқдорда йўлкира ҳақи тўланади.

     Демак, Сизга таълим олишиз учун ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда таътил берилади ҳамда ўқиш жойизга бориб келишиз учун йўл ҳаражатларизни ярми тўлаб берилади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 14 Noy, 23 da maqola yozgan. | 221 ko'rilgan