116 ko'rilgan
БЎЛИМ БОШЛИҒИМДАН РУҲСАТ ОЛИБ ИШГА КЕЧ КЕЛГАНДИМ, БИРОҚ БАРИБИР МЕНГА ЖАЗО ҚЎЛЛАШДИ.

САВОЛ.
Ассалому-алайкум, мен бир корхонада ишлайман, бўлим бошлиғимдан рухсат олиб, 1 куни 7 дақиқага, 2-чи марта 16 дақиқага кечикиб келганман, лекин бўлим бошлиғим раҳбарларни зуғуми остида, руҳсат бермаганини, ўзбошимчалик бн кечикиб келган деб, тушунтириш хати ёзиб берган, менга 1-чи кун учун "ХАЙФСАН ", 2-чисига иш хақимдан 30 % жарима қилишди, бўлим бошлиғимни мендан кечирим сўраган ва мажбур бўлган, буни тасдиғи бор. Нима қилсам, бу интизомий жазоларни бекор қилиш мумкин?

ЖАВОБ.

▪️Кўп бора айтиб келамиз, Меҳнат кодексининг 313-моддаси 3-қисмига кўра:

“Интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади.”.

Яъни, иш берувчи интизомий жазо қўллашдан аввал Сиздаги асл ҳолатга, ишга кечикиб келишнинг аниқ сабабларига, уларнинг узрли ёки узрсиз эканлигига эътибор бериши лозим. Мен Сиз билан аслида қандай бўлган, иш жараёнида қандай ходимсиз, интизомлимисиз, ёки интизомсиз, буни аниқ билмайман.

Лекин, мисол сифатида юқоридаги қоида тушиши мумкин бўлган бир вазият ҳақида айтиб бераман. Масалан, бир аёл ходим ҳарорати кўтарилган ёш боласининг иссиғини тушираман деб ва бундан ҳавотирланиб, ишга 10 дақиқа (балким 20-30 дақиқадир) кечикиб келди. Ходим ўз тушунтириш хатида бу ҳолат тўғрисида, кечикишнинг ана шу сабаби ҳақида иш берувчига маълум қилди. Шунингдек, бу ходимнинг иш фаолиятида муаммо йўқ, интизомли ва меҳнаткаш ходим, хулқ-атвори яхши, яъни у тартибли ходимлардан. Кўряпсизми, мана шу каби вазиятларда иш берувчи бундай ходимнинг ҳолатини, уни ишга кечикиши сабабини тўғри қабул қилиш керак.

Бунақанги ҳолатларда агар ходим юқоридаги узрли вазиятни тасдиқловчи далилларни тақдим этса, ишонч билан айтиш мумкин, ходимга интизомий жазо қўллаш адолатли ҳам, қонуний ҳам бўлмайди.

Бу каби ҳолатларда ходим интизомий жазони бекор қилиш юзасидан судга даъво аризаси киритиб, иш берувчи билан судлашиши мумкин. Фуқаролик судлари амалиётида бундай низолар бўлиб туради. Судлар ҳам, интизомий жазони тўғри қўлланганлигини ўрганишда ва қарор қабул қилишда МКнинг 313-моддасига албатта эътибор қаратади. Ўзингиздаги ҳолатни юқоридаги мисол билан таққослаб ҳулоса қилинг демоқчиман.

Тавсия сифатида бир фикр: Сиз билан меҳнат шартномасини иш берувчи тузган бўлиб, корхонада меҳнат интизоми назорати одатда, масъул рахбар ўринбосарига ёки кадрлар хизмати ходимига юклатилади.  

Шунинг учун, агар жиддий сабабларга кўра кечикиш бўладиган бўлса, бу тўғрисида биринчи навбатда, иш берувчини, бунга имкон бўлмаса, назорат қилувчи ўринбосарни ёки кадрлар хизматини ҳабардор қилиб қўйинг.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 09 Yan da maqola yozgan. | 116 ko'rilgan