#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Қонун билан Сайлов кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра, сайлов комиссиялари тизимига қуйидагилар киради:
▫️Марказий сайлов комиссияси;
▫️ҳудудий сайлов комиссиялари;
▫️туман ва шаҳар сайлов комиссиялари;
▫️халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари;
▫️участка сайлов комиссиялари.
Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис палаталари томонидан 9 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади ва доимий асосда фаолият юритади (илгари 15 нафар эди).
Марказий сайлов комиссиясининг 1 нафар аъзоси Қорақалпоғистон Республикаси вакили бўлади.
Қонунга кўра шунингдек, Маҳаллий Кенгашларга сайлов ҳудудий бир мандатли сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида 5 йил муддатга ўтказилади.
☑️ Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларидаги депутатлик ўринлари сони аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда тегишли маҳаллий Кенгаш томонидан қуйидагича белгиланади:
аҳоли сони 2 миллион нафаргача бўлган ҳудудларда – 30 тадан 40 тагача;
аҳоли сони 2 миллиондан 3 миллион нафаргача бўлган ҳудудларда – 40 тадан 50 тагача;
аҳоли сони 3 миллион нафардан ортиқ бўлган ҳудудларда – 50 тадан 60 тагача.
▶️ Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларидаги депутатлик ўринлари сони аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда тегишли маҳаллий Кенгаш томонидан қуйидагича белгиланади:
➖аҳоли сони 30 минг нафаргача бўлган ҳудудларда – 10 тадан 15 тагача;
➖аҳоли сони 30 мингдан 100 минг нафаргача бўлган ҳудудларда – 15 тадан 20 тагача;
➖аҳоли сони 100 мингдан 300 минг нафаргача бўлган ҳудудларда – 20 тадан 25 тагача;
➖аҳоли сони 300 минг нафардан ортиқ бўлган ҳудудларда – 25 тадан 30 тагача.