124 ko'rilgan
❗️"ТЕМИР ДАФТАР"ГА КИРИТИЛГАН ОИЛАЛАРГА БИР МАРТАЛИК МОДДИЙ ЁРДАМ БИР КУНДА БЕРИЛИШИ МУМКИН

 Вазирлар Маҳкамасининг 17.10.2023 йилдаги 547-сон қарори билан Ҳукуматнинг айрим ҳужжатларига ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларни қўллаб-қувватлаш тизимини соддалаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

 

✅ Хусусан, «Темир дафтар»ни юритиш орқали ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб (Ҳукуматнинг 28.04.2021 йилдаги  250-сон қарори билан тасдиқланган) га қуйидаги мазмунда ўзгариш киритилган:

➖ халқ депутатлари туман ёки шаҳар Кенгашларининг сессиялари оралиғидаги даврда кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, зудлик билан ёрдам кўрсатиш зарурияти юзага келганда – «Темир дафтар»га киритилган оилаларга бир марталик моддий ёрдам бир иш кунида туман (шаҳар) ҳокимлари қарорлари билан берилади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 23 Dek, 23 da maqola yozgan. | 124 ko'rilgan