❗️ХОДИМ БИР КУНДА НЕЧА СОАТ ИШДА БЎЛМАСА, УНИ ИШДАН БЎШАТИШ МУМКИН ?
⚡️САВОЛ.
Меҳнат кодексига асосан ҳодим бир иш куни давомида неча соат ишда бўлмаса, у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор бўлиши мумкин ?
⚡️ЖАВОБ.
Ҳозир кунда амалда бўлган Меҳнат кодексининг бирор-бир моддасида ҳодим бир иш куни давомида манашунча вақт ишда бўлмаса, у билан меҳнат шартномаси бекор қилинади деган норма йўқ. Бундай норма бундан олдинги Меҳнат кодексида хам бўлмаган. Фақат саволингиздаги ҳолатга тўғри келиши мумкин бўлган ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги (161-модда) деган норма бор.
Меҳнат кодексининг 162-моддасида, ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда бузилишлари рўйхати келтирилган. Унга кўра,
ички меҳнат тартиби қоидалари;
ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда ташкилот мулкдори ва раҳбари ўртасида тузилган меҳнат шартномаси, шунингдек ходим ва иш берувчи ўртасидаги меҳнат шартномаси;
ўзига нисбатан интизом тўғрисидаги уставлар ва низомларнинг амал қилиши татбиқ этиладиган айрим тоифадаги ходимларга нисбатан қўлланиладиган интизом тўғрисидаги уставлар ҳамда низомлар билан белгиланиши назарда тутилган.
✏️ Демак, саволингиз бўйича масаланинг ечими шундай бўлади. Юқоридаги 162-моддада кўрсатилган хужжатларнинг бирида ҳодим бир иш куни давомида қанча вақт ишда бўлмаслиги меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузиш хисобланиши белгилаб қўйилиши керак ва ҳодим бир кун давомида ўша белгиланган вақт оралиғида ишда бўлмаслиги унга нисбатан интизомий жазо сифатида меҳнат шартномасини бекор бўлишига олиб келади