156 ko'rilgan
#yangi_plenum_qarori

Қайси ходимларни тижорат сирини ошкор қилганлик учун ишдан бўшатиш мумкинми?

Айрим ташкилотларнинг ички меҳнат тартиби қоидаларида тижорат сирларини ошкор қилганлик ҳолати ҳам меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда бузиш ҳолати сифатида кўрсатилган.

Ҳўш, ички меҳнат тартиби қоидаларидаги бир марта қўпол бузилишлар рўйҳатига киритилган бўлса, тижорат сирини ошкор қилган исталган ходимни МК 161-модда иккинчи қисм 5-бандига билан бўшатиш мумкинми? Масалан, фаррош опани ёки қоровулни, ё бўлмасам, шофёрни.

Яъни, бу ерда гап халқ тили билан айтганда, интизомий жазо сифатида - “статья билан” бўшатиш ҳақида кетяпти.

Олий суд Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги "Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги 26-сонли қарори 37-банди иккинчи қисмида шундай дейилган:

бинобарин, тижорат сирини ошкор қилиш муносабати билан меҳнат шартномаси фақат тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар мансаб вазифасига асосан ишониб топширилган ходим билан ва фақатгина ушбу маълумотларнинг ошкор бўлишида айнан шу ходимнинг ҳақиқатда айбдорлигини тасдиқловчи ишончли далиллар мавжуд булса, МК 161-моддаси иккинчи қисмининг 5-бандига асосан бекор қилиниши мумкин.

Бу қоиданинг мазмунига кўра ички меҳнат тартиби қоидасидаги тижорат сирини ошкор қилганлик факти билан мансаб вазифалари ва мансаб йўриқномаларига кўра тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар ишониб топширилган ходимларгина “статья билан” бўшатилиши мумкин. Албатта, уларнинг айби тўлиқ тасдиқланган тақдирда.

Масалан, фаррош опанинг хизмат йўриқномасида тижорат сирини ташкил қилувчи маълумотлар билан ишлаш деган нарса бўлмаганидан кейин, бу опани “бизни тижорат сирларимизни ошкор қилиб қўйибсиз, энди сизни ишдан бўшатамиз” деёлмайсизда. Гап шу ҳақида кетяпти.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 07 Yan da maqola yozgan. | 156 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing