❗️ҲОДИМЛАРНИ ИШДАН БЎШАТИШ АСОСЛАРИ..
Амалдаги Меҳнат кодексининг 155-моддасида ҳодимларни ишдан бўшатишнинг асослари келтирилган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат;
✅ ходим ва иш берувчи келишуви бўйича;
✅ меҳнат шартномаси муддати тугаши билан ишдан бўшаш;
✅ ходим ўз хоҳиши билан ишдан бўшаши;
✅ иш берувчи томонидан ходимни ишдан бўшатиш;
✅ ташкилот эгаси алмашганда, у қайта ташкил этилганда, ташкилотнинг бўйсунуви ўзгарганда ходим ишни давом эттиришни рад этиши;
✅ ходимнинг янги меҳнат шартларида ишлашни давом эттиришни рад этиши;
✅ ходимнинг иш берувчи билан бирга бошқа жойга ишлаш учун кўчишни рад этиши;
✅ тиббий хулосага кўра ходим соғлиғига тўғри келадиган бошқа ишга ўтишни рад этиши ёки иш берувчида ходимга мос бошқа иш бўлмаган тақдирда;
✅ ходим ва иш берувчи ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича;
✅ янги муддатга сайланмаганлик ёки танловдан ўтмаганлик ёхуд сайловда, танловда иштирок этишни рад этиш бўйича;
✅ алоҳида тоифадаги ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаларида ишдан бўшатиш асослари мустаҳкамланган асослар бўйича.