49 ko'rilgan
❗️КОНСТИТУЦИЯГА КЎРА ФУҚАРОЛАРНИНГ БУРЧЛАРИ

 Барча фуқаролар Конституцияда белгилаб қўйилган бурчларини бажарадилар.

 Фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа инсонларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар.

 Фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий, маданий, илмий ва табиий меросини асраб-авайлаши шарт. Тарихий, маънавий, маданий, илмий ва табиий мерос давлат томонидан муҳофаза қилинади.

 Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар.

 Фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлаши шарт. Солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши ҳамда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслиги керак.

 Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар.

 Асос; Янги таҳрирдаги конституциянинг 11-боби
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 25 Dek, 23 da maqola yozgan. | 49 ko'rilgan