91 ko'rilgan
БИР ТИЙИНЛИК ҲАМЁН

Бир камбағал бечора йўлда кетаётса олдидан бир хамён чиқиб қолибди. Ичини очиб қараса, бир тийин танга бор экан, камбағал ота-онам анчадан бери сут ичмаганди, бу пулга уларга сут олиб бораман деб ўйлаб, турган экан хамён оғирлашибди...

Ичини очиб қараса хамёнда ўн танга турганмиш.

Камбағал: - «Ё, Худо қудратингдан...» - деб ҳайрон бўлибдида, ундан кўра бу пулга битта сигир оламан, шунда ота онам ҳам, фарзандларим ҳам, ҳар куни тонгда сут ичадиган бўлишади, деб ўйлаган экан хамён яна оғирлашибди...

Бу сафар уни ичида анчагина пул турган экан. Камбағал ўтган қиш ота онам роса совуқдан қийналишганди, хоналари таъмирсиз эди, бу пулга ота онамни хонасини тамирлайман деб ўйлаганди хамки, хамён янаям оғирлашибди...

Ўша пайт камбағални нафси тутиб, хотиним анчадан бери "бу уйда яшамайман", деб айтаётганди,  ундан кўра, эски уйни ота онамга қолдириб, янги уй олиб кўчиб кетамиз, деб ўйлаган экан, ҳамён аввалги холатига қайтиб қолибди..?!

Яъни, ичидаги хамма пул йўқолиб, фақатгина ўша бир тийин қолибди.

Хаёлларимизни ҳалол ва поклик ила гўзал бўлиши керак.
Bu mavzu Sherlar va hikoyalar bo'limida 15 Dek, 23 da maqola yozgan. | 91 ko'rilgan