96 ko'rilgan
❗️ЎҚИТУВЧИЛАРНИ ТУНГИ НАВБАТЧИЛИККА ҚЎЙИШ ТЎҒРИМИ?

@Yurist_Xizmati 4285-савол:

Ассалому алейкум! Саволим куйдагидан иборат бўлади. Укитувчилани тунги навбатчиликка куйиш канчалик тугри? Бундай холат мажбурий мехнтга кирмайдими? Умуман бундай буйрукни кимлар беришга хакли?Навбатчилик килмасликка хаккимиз борми? Жавоб учун олдиндан рахмат.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❌ Ўқитувчиларга навбатчилик қилдиш мажбуриятини юклашнинг ўзи нотўғри.

Чунки Халқ таълими вазирининг 2021 йил 1 июлдаги 206-сон буйруғида белгиланган ўқитувчининг лавозим мажбуриятлари ичида бундай мажбурият йўқ.

‍♂️ Демак, бу ҳолатда иш берувчи ходимга бу мажбуриятни юклаши ҳуқуқий жиҳатдан асосга эга эмас.

Меҳнат кодекси кодекс 115-моддасига кўра иш берувчи ходимдан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли эмас:

 агар ушбу Кодексда ва бошқа қонунда бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишни бажаришни;

 қонунга хилоф бўлган, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган, уларнинг шаъни, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишни.

❌ Бундан кўриниб турибдики, иш берувчи ўқитувчиларга уларнинг меҳнат вазифангиздан бошқа ишни буюриши қонунан таъқиқланади.

❗️Бундай вазиятларда иш берувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 49-моддаси билан (яъни мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❌ Шунга кўра, мактабда ўқитувчилар ўртасида навбатчиликни шакллантириш ноқонуний ҳисобланади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 14 Dek, 23 da maqola yozgan. | 96 ko'rilgan