106 ko'rilgan
ИШСИЗ ОДАМ 500 МИНГ СЎМ АЛИМЕНТ ТЎЛАШИ ТЎҒРИМИ?

БИЗНИНГ ЖАВОБ:

Агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун - тўртдан бир қисми, икки бола учун - учдан бир қисми, уч ва ундан ортиқ бола учун - ярмиси миқдорида ундирилади. Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин (Оила кодексининг 99-м. 1-қ.).

Алимент қарзининг миқдори алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромади миқдоридан келиб чиққан ҳолда алимент ундирилмаган вақт учун ҳисоблаб чиқилади. Агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ва (ёки) даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда алимент Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади.(ўртача ойлик иш ҳақи ҳозирга кунда тахминан 2 миллион сўмни ташкил этади.

Агар қарзни бундай белгилаш тарафлардан бирининг манфаатларига жиддий путур етказса, манфаатларига путур етказилган тараф судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Суд тарафларнинг моддий ва оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни инобатга олиб, қарзнинг пул билан тўланадиган қатъий суммасини белгилаши мумкин (Оила кодексининг 140-м. 2.қ.).

Шунингдек, алиментлар ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича ундирув суднинг қарорига биноан вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотганда тўланадиган ижтимоий суғурта нафақаларига ва ишсизлик нафақаларига қаратилиши мумкин (“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 68-м).

Демак,  агар турмуш ўртоғингиз ишсиз ҳисобланса ҳақиқатда битта болага 500.000 сўм атрофида алимент ундирилиши тўғри бўлади деб ҳисоблаймиз.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 07 Dek, 23 da maqola yozgan. | 106 ko'rilgan