92 ko'rilgan
❗️0.5 ставка ишлайдиган ходимдан кунбўйи ишлашни талаб қилиш тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4282-савол:

Assalomu alaykum men maktabda 0,5 stafkada O'IBDO' lavozimida ishlayman maktabimiz ikki simenada menga abetdan keyingi semenada turishing shart degan talabni qo'yayapti 1 stafkada ishlaydigan O'IBDO' menga 1 stafkada ishlaydigan 0,5 stafkada ishlaydigan O'IBDO'  ishlash tartibi xaqida to'liq ma'lumot bersangiz

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Мактабларда иш вақтига оид қоидалар мактабнинг ички меҳнат тартиб қоидаларида белгиланади.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 296-моддасига кўра ички меҳнат тартиби қоидалари меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ишга қабул қилиш ва ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби, меҳнат шартномаси тарафларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, иш режими, дам олиш вақти, ходимларга нисбатан қўлланиладиган имтиёзлар ва жазо чоралари, шунингдек ушбу иш берувчида меҳнат муносабатларини тартибга солишга оид бошқа масалаларни тартибга солувчи ички ҳужжатдир. Демак, сиздаги ҳолатда ҳам иш вақтига оид меёрлар ушбу ҳужжатда белгиланади.

Шунингдек, Меҳнат кодексининг 184-моддасига мувофиқ иши юқори даражадаги руҳий, ақлий ва асабий зўриқиш билан боғлиқ бўлган, яъни алоҳида хусусиятга эга бўлган тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқа тоифадаги ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан ўттиз олти соат қилиб белгиланади.

Шунга кўра барча педагог ходимлар учун ҳафталик иш соати 36 соатдан ошмайди, бунда қонун чиқарувчи 1 ставка учун мазкур меёрни белгилайди.

Демак, 1 ставка ишлайдиган ходим ҳафтасига 36 соат ва кунига 6 соат ишлаши лозим.

☝️Бундан кўриниб турибдики, 0.5 ставка ишлайдиган ходим ҳафтасига 18 соат ва кунига 3 соат ишлайди.

❌ Шундай экан, сиздан кун бўйи ишлашни талаб қилиш мумкин эмас
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 13 Dek, 23 da maqola yozgan. | 92 ko'rilgan