Ўз ҳисобимдан таътил олмоқчиман, лекин директор қўл қўймаяпти, шу тўғрими?
@Yurist_Xizmati 4243-савол:
Мен мактабда маьнавий маьрифий ишлар буйича директор уринбосари булиб ишлайман. Бугундан 16.11.2023 й.дан оила шароитим буйича пулсиз таьтил учун мактаб директор номига ариза билан мурожаат килдим. Лекин эрталаб 9:00 дан буён директорни аризамга Кул куйишини кутиб утирибман. Эрталабдан буён режалаштирган ишларим колиб кетди. Директор хеч каерга кетгани Йук, хозир мактабда мени аризамга эьтибор бермай, совукконлик билан юрибди. Ушбу холат буйича директор томонидан мени хукукларим Кай даражада бузилаётганлигини аниклаб берсангиз.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❗️Бу вазиятда сиз аризани директорга топшириб кетишингиз мумкин. Директор ушбу аризани қабул қилиши шарт.
Қаранг! Меҳнат кодексининг 241-моддаси иккинчи қисмида ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин бўлиб, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланиши қайд этилган.
☝️Эътибор беринг! Ушбу нормада 2та алоҳида қоида белгиланмоқда.
1⃣ Биринчи қоидага кўра, ходим ариза асосида иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил олишга ҳақли.
2⃣ Иккинчи қоидага кўра, ушбу таътилнинг муддати иш берувчи билан келишилади.
❗️Демак, иш берувчи ходимга мазкур таътилни бериши шарт, лекин бу таътилнинг муддатини келишув асосида белгилайди.
Бунда иш ҳақи сақланмайдиган охирги таътил берилган кундан эътиборан календар йил давомида узлуксиз ёки жамланган ҳолда уч ойдан ошмаслиги керак.
✅ Сиз ушбу масалада туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз лозим.