94 ko'rilgan
ЎҚИШНИ КЎЧИРИШДА ОТМ МАМУРИЯТИ ПУЛЛИК ДЕМОҚДА. ШУ ТЎҒРИМИ?

@Yurist_Xizmati 3130-савол:

ASSALOMU ALAYKUM MEN UrDU Da MAKTABGACHA TAʼLIM YOʻNALISHIDA OʻQIR EDIM BU YIL OʻQISHIMNI OʻzMU NING PSIXOLOGIYA YOʻNALISHIGA KOʻCHIRDIM MAMURYAT TOMONIDAN SIZNING 2 TA FANDAN RAZNITSANGIZ BOR EKAN SHUNING UCHUN 3mln 295 ming TOʻLOV QILING DEYISHDI. MAMURYAT TOʻGʻRI TALAB QILAYAPDIMI? Javob uchun oldindan raxmat! Asos: VMQ 824-sonli va 393-sonli qarori dedi. Oʻqishni koʻchirishda mos va turdosh yoʻnalishlar bepul boʻlishi kerak edi OT vaziri shaxsan aytgandi

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 31 декабрдаги 824-сон қарорига 1-ИЛОВА "Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига кредит-модул тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида"ги НИЗОМга мувофиқ ўқув фанларидаги фарқларни топшириш, ушбу фанларни қайта ўзлаштириш ҳисобланади.

✅ Бунда ушбу имтиҳонлар Университет Кенгаши томонидан пуллик асосда ўтказилиши мумкин. Бу Университет Кенгашининг ҳуқуқи ҳисобланади.

❗️Унутманг! Бу университетлар ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилган. Бундай масалаларни мустақил ҳал этишади. Бошқа университетларда ҳам барча қайта топшириш имтиҳонларини пуллик асосда ўтказиш амалиёти йўлга қўйилмоқда.
Bu mavzu Ta'lim bo'limida 23 Noy, 23 da maqola yozgan. | 94 ko'rilgan