❗️Мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар ОТМ га ўқишга кириш учун тавсиянома берилади
Ҳукуматнинг 09.06.2022 йил кунги 322-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи бор, лекин олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат ОТМга алоҳида қабул параметрлари (500 та квота) доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган.
❗️ Бунда талабгор Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномасига эга бўлиши керак.
❗️ Тавсиянома олиш учун талабгор қуйидаги талабларга тўғри келиши керак:
➖1) ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка эга бўлиши;
➖2) тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги;
➖3) ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши.
✏️ Қарорда тавсиянома олиш учун талабгор доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган жойидаги туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига ҳар йили 1 майдан 1 июнга қадар ариза билан мурожаат қилиши керак.