90 ko'rilgan

СОЛИҚЧИЛАРНИНГ ҲАРАКАТИ ТЎҒРИМИ?

@Yurist_Xizmati 4268-савол:

Ман 3 йил олдин нотурар дукон сотган эдим уша вактда солигларини тулаб натарус килиб бошка шахсга сотганман хозирги кунда манга 7 миллиондан ошик солиг келиб турибди суд чиказган экан мани судга чакиришмаган хеч ким манга нотурар жойни сотган суммадан солиг тулашни хам айтмаган ман билмагандим. Хозирги кунда нима килсам булади манга маслахат беринг тулашга пулим йук узим коровул булиб ишлайман 1100000 сум ойлик оламан

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

✅ Солиқ органининг талаби тўғри.

Чунки Солиқ кодексининг 378-моддасида жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод қилинган даромадлари рўйхати белгиланган. Улар қаторида солиқ тўловчиларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадлар ҳам келтирилган.

‍♂️ Бироқ бундан нотурар жойларни сотишдан олинган даромадлар мустасно.

Саволда бинонинг нотурар жой эканлигини айтгансиз, шунинг учун сиз мазкур нотурар жойни сотишдан олган даромадингиздан солиқ тўлаши лозим.

Бунда ушбу кодекс 375-моддасига мувофиқ мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади. 

Мазкур қийматни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, мол-мулкни реализация қилиш қиймати, кўчмас мулк бўйича эса – кадастр қиймати ҳамда реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ даромад деб эътироф этилади.

Қисқача айтганда, сизга тегишли бўлган мулкни уни олган нархингиздан (ёки қуриш, таъмирлаш учун сарфлаган нархингиздан) ошиқ нархга сотсангиз, улар орасида нарх солиқ солиш базасига киритилади. Кодекснинг 381-моддасига биноан сиз даромаднинг 12 фоизини даромад солиғи сифатида тўлайсиз.

❗️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди деган ҳуқуқнинг умумий принсипи мавжуд. Шунга кўра сиз солиқни тўлашингиз лозим.

Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 03 Dek, 23 da maqola yozgan. | 90 ko'rilgan