109 ko'rilgan
❗️МАЪНАВИЙ ЗАРАР НИМА ?

⚡️Савол:

Маънавий зарар нима ва у қандай хисобланади ?

⚡️Жавоб:

Маънавий зарар деганда жабрланувчига қарши содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги оқибатида у бошидан кечирган маънавий ва жисмоний (камситиш, жисмоний оғриқ, зарар кўриш, ноқулайлик вҳ..) азоблар тушунилилади.

 Фуқаролик кодекси 1022-моддасига кўра,

маънавий зарар пул билан қопланади. Маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади.

 Зарарни қоплаш миқдорини аниқлашда оқилоналик ва адолатлилик талаблари эътиборга олиниши лозим. Жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусияти маънавий зарар етказилган ҳақиқий ҳолатлар ва жабрланувчининг шахсий хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда фуқаролик суди томонидан баҳоланади.

❗️Маънавий зарар тўланиши лозим бўлган мулкий зарардан қатъи назар қопланади.

✏️ Яъни, айбдор шахс жабрланувчига етказилган мулкий зарарни тўлаш билан қутилмасдан, суд томонидан манавий зарар хам тўлаши белгиланган бўлса, мулкий зарардан ташқари маънавий зарарни хам алохида тўлайди.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 26 Noy, 23 da maqola yozgan. | 109 ko'rilgan