104 ko'rilgan
❗️МУЛККА ЭГАЛИК ҲУҚУҚИНИ ВУЖУДГА КЕЛТИРУВЧИ МУДДАТ

 Фуқаролик кодексининг 187-моддасига асосан, мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади

✅ Кўчмас ва бошқа мол-мулкка давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган мулк ҳуқуқи ушбу мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли олган шахсда ана шундай рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 19 Yan da maqola yozgan. | 104 ko'rilgan