♻️Ҳаракатланиб кетаётган тегишли машинага мултирадар ўрнатган ҳолда жаримага тортиш мумкинми?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 975-сонли “ Йўл-патрул хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабати ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида“ қарорининг 31-бандига мувофиқ йўл патрул хизмати ходими мобил комплекс (мултирадар)дан фойдаланиши мумкин,фақатгина мосламанинг кўрсаткичлари билан ҳаракат тезлигини ошириб, қоидаларни бузган ҳайдовчини таништириши, унинг талаби билан мосламанинг сертификати (нусхаси)ни кўрсатиши лозим.
✳️ Бундан ташқари ЙПХ ходимлари мобил комплекс(мултирадар)ни ўзбошимчалик билан ечиб олиши хизматга алоқаси бўлмаган бошқа транспорт воситаларига ўрнатиши ҳамда хизматга алоқаси бўлмаган фуқароларни жалб қилиши қатъиян тақиқланади ❌
❗️Мазкур талабга риоя этилмаган ҳолда расмийлаштирилган баённомалар юридик кучга эга бўлмайди ва ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармайди.
Қўшимча сифатида, кўчма фоторадар ва мобил комплексларни қўллаш жойи ва вақти ДЙҲХХ саф бўлими (бўлинмаси) бошлиғи томонидан тасдиқланган дислокацияга мувофиқ белгиланади.
Хуллас, ЙПХ ходими мобил комплекс(мултирадар)лардан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Ушбу турдаги мобил комплексларга сертификат берилади ва унинг нусхасини кўрсатишни талаб қилишингиз керак. Агарда талабга қарамасдан,серитификат нусхасини кўрсатилмаса тузилган баённома юридик кучга эга бўлмайди.