Автомашинасига Газ ўрнатган ёки газ ўрнатмоқчи бўлганлар диққатига!
Газ ўрнатишдан олдин аввал
https://license.gov.uz/ сайти ёки ягона дарча орқали автомашинангизни қайта жихозлаш учун газ ўрнатадиган фирма маълумотларини киритган ҳолда рухсатномани олинг.
Ундан кейин газни ўрнатинг.
Акс ҳолда биринчи сизни тўхтатган ЙПХ инспектори автомашинангизни рухсатсиз қайта жихозланганингиз учун жарима майдонига жойлайди.
МЖтК талаблари ишласа-ю, автомашинани жарима майдонидан чиқараман десангиз, анча кутиб югура югур қилишингизга тўғри келади...
Газ ўрнатадиган фирма устаси ва раҳбарларига ҳам ушбу мақолани юбориб қўйинглар. Улар пул ишлайди, лекин муаммони ҳайдовчи ўзига сотиб олади. Рухсатномани биринчи ҳал қилишсин ва кейин газ ўрнатишсин..
Газ ўрнатишни тартибга солувчи хужжатларрида ушбу талаблар кўрсатилмаган бўлса, бу талабни ва жавобгарлигини ҳам юқори турувчи ташкилотлар жоръий этиши керак.
Ушбу талаб ва жавобгарлигидан хабардор бўлганлар изоҳда ёзиб қолдиришингиз мумкин.
Ундан ташқари, аризаларни кўриб чиқиш масаласида ёзиб ўтилган 15 кунлик муддат чўзилаётганлиги ҳақида РЕСГАИ устидан ҳам шикоятлар келиб тушмоқда. Буни ҳам алоҳида назоратга олишларини сўраб қолар эдик.