92 ko'rilgan

#Диққат❗️

⚡️Қоидабузар ҳайдовчиларни баллик тизим бўйича жаримага тортиш ҳаракати бошланди

Транспорт воситаси ҳайдовчилари томонидан доимий равишда қоидабузарлик содир этганлик учун жарима баллари ҳисоблаш тизимини жорий этиш белгиланмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси парламент қуйи палатасида муҳокама қилинмоқда. Яъни, ушбу норма билан ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида ўн икки баллдан ошган ҳолларда охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчини транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тартибини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Мазкур тартибга мувофиқ, ҳайдовчи бир йил давомида йўл ҳаракати қоидалари билан боғлиқ ҳуқуқбузурликларни содир этиш йўли билан белгиланган миқдордаги жарима балларини тўплаган тақдирда унга нисбатан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси қўшимча жазо сифатида қўлланиши белгиланмоқда.

Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлган шахс томонидан транспорт воситасини такроран бошқариш учун жиноий жавобгарликни белгилаш назарда тутилмоқда.

Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 01 Dek, 23 da maqola yozgan. | 92 ko'rilgan